Туман ёшлари 102 ёшли Ғаффор бобо билан учрашишди

Ҳабарингиз бор 30 июн “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар ойлиги” доирасида туманда ёшлар масаласида анчагина салмоқли ишлар, лойиҳалар амалга оширилди, “Ёшлар меҳнат гузари”, “Ёшлар кутубхонаси” очилди. Ёшларга қаратилаётган ушбу юксак ишонч, эътибор ортида нуронийларга ҳам эътибор, эҳтиром кўрсатилмоқда.

Жумладан,  жорий йилнинг 6 июл куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши бир гуруҳ фаоллар билан Булунғур тумани “Янгиқўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи, 1917 йилда туғилган, меҳнат фахрийси, Чўмбоев Ғаффор бобо ҳонадонига ташриф буюришиб, бобо билан яқиндан суҳбат ўтказишди.

Учрашув давомида ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиши мақсадида бир қанча бадиий китоблар, газета ва журналлар тўпламларини туҳфа этишди.

Айтиш жоизки, бир умр ҳалол меҳнат қилиб, юрт корига яраган Ғаффор бобо бугун 102 ёшни қаршилаганлигига қарамасдан соғлиқлари мустаҳкам, газета ва журналларни ҳам бемалол ўқий оладилар.

Учрашув сўнггида Ғаффор бобо ёшларнинг ушбу ташрифидан ниҳоятда ҳурсанд бўлганлигини айтиб, юртимизга тинчлик, ёшларга саломатлик тилаб дуога қўл очдилар.

 

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM