Булунғур туманидаги "5-мактаб - 100 ёшда" номли тадбир бўлиб ўтди

Булунғур туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида 2019 йил 22 июн куни мактабнинг 100 йиллик юбилейи муносабати билан 5-мактаб  100 ёшда деб номланган тадбир кечаси бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мазмун мохияти Президентимизнинг  5 та ташаббусини қўллаб қуватлашдан иборат.

Мазкур тадбирда 100 йил мабайнида ушбу мактабни битирган собиқ битирувчилардан  400 нафар собиқ ўқувчилар ташриф буюришди.

Тадбирни туман хокими Б.А.Бахромов очиб берди. Барчани 100 йиллик юбилей билан табриклади ва мактабда тахсил олаётган ўқувчи ёшларни қўллаб қуватлаш мақсадида 1дона компьютер совға қилди. Шундан сўнг Хусниддин Исмоилов телевизир, 1986 йилда туғилиб, ушбу мактабнинг “Б”  синифида тахсил олган ёшлар рангли пиринтер, собиқ мактаб директорининг фарзанди Бектемир Ниёзов  600 минг сўмлик китоблар, 1982 йилда туғилиб, ушбу мактабда тахсил олган собиқ битирувчилар 3 миллион сўмлик мусиқа апаратлари, АҚШ да бугунги кунда фаолият олиб бараётган собиқ битирувчи ёшлар 30000000  сўм (3600 АҚШ доллори) пул маблағи, мактабни хисоб рақамига турли ёшдаги битирувчилар 4000000 сўм пул маблағи, туман Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси О.Саттаров битоблар жамланмаси, хокимнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Б.Иъчиев китоблар жамланмаси ва турли хилдаги эсталик совғалар топширилди.

Ушбу тадбирда 100 йил мобайнида ушбу мактабга директорлик қилган 21 нафар директор ва уларнинг оила аъзолари ва юртимизнинг турли жабхаларида хизмат қилаётган мактабнинг собиқ ўқувчилари ташриф буюришди.

Тадбир иштирокчилари мактабда Президентимизнинг 5 та ташаббуси асосида амалга оширилаётган ишларни кўриб, танишди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM