“Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун” – бахтиёр болалик шиори

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши қошидаги  “Камалак”  болалар ташкилотининг “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун” шиори остидаги анъанавий анжумани жорий йилнинг 30 май куни туман маданият уйида ўтказилди. Анжуманда тумандаги жами 66 та мактабнинг сардорлари ва туман прокурори ёрдамчиси Р.Бахриддинов, туман хокимининг ижтимоий ривожлантириш, ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Илъчиев, туман ички ишлар бўлими ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Маматовлар иштирок этишди ҳамда 2018-2019 ўқув йили якуни бўйича фаол бўлган мактаб сардорлари туман Кенгаши томонидан ажратилган иттифоқни логотипи тушурилган футболка, кепкалар билан тақдирланди. Анжуманда 270 дан ортиқ сардорлар иштирок этишди. 5 соат давом этган ушбу анжуман ёшларда катта таассурот қолдирди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM