БОЛА КУЛСА ОЛАМ КУЛАДИ

2019 йил 29 май куни 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Маърифат карвони” акцияси доирасида Халқ депутаталари Булунғур туман Кенгаши депутати Алижон Шокиров ва туман мактабгача таълим бўлими ходимлари томонидан Булунғур туманидаги 8 сон махсус мактабгача таълим муассассида “Бола кулса олам кулади” мавзусида маънавий тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда ёш авлодни доимий тарзда маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар ҳақида ғамхўрлик қилиш, алоҳида эътиборга муҳтож болаларнинг етарлича тарбияланишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тарбиячиларнинг ҳам бу борада малака ва маҳоратларини ошириб туришларини мунтазам ташкил этиш лозимлиги таъкидланди. Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан муассаса тарбияланувчиларига китоблар, ўйинчоклар ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.

 

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM