ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК ИНСОНИЙ БУРЧДИР

9 май  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб бир қатор  тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Тадбирларда иккинчи жахон уриши қатнашчилари  ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга юксак эҳтиром кўрсатилиб улар ҳолидан хабар олинмоқда. Байрам арафасида ташкил этилган шундай тадбирлардан бири бугун 6 май куни Булунғур тумани “Ниёзмат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Иккинчи жахон уруши қатнашчиси Ўразали бобо Пирманов хонадонида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда туман ҳокимлиги, давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари, нуронийлар, туман фаоллари ва ёшлар фаол қатнашишди. 

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди. Вилоят ҳокими Ўразали бобо Пирмановни 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий муборакбод этиб у кишига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан йўлланган Табрикномани ўқиб эшиттирди.

Уруш қатнашчиси, меҳнат фахрийси “Жасорат” медали соҳиби Ўразали бобо Пирмановга вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов томонидан пул мукофоти ва қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.

 

Республика маънавият ва маърифат маркази

туман бўлими раҳбари

А.Шокиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM