2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида Булунғур туманида нималар амалга оширилади?

2019 йил давомида тумандаги 3 та маҳалла, яъни “Чангал-1”, “Янгиариқ” ва “Хўжамазгил” махаллалари “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Ушбу махаллаларда 14,2 км йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тизимини яхшилаш, 6 км пиёдалар йўлакларини таъмирлаш, 105 дона тунги кўча ёритиш устунлари ўрнатиш, 6 дона автобекатлар қуриш ва таъмирлаш, 7,5 км сув таъминоти тизими ва тармоқ қуриш, 359 дона электр таъминотини яхшилаш бўйича таянч устунлар ўрнатиш, 5,2 км электр тармоқларини таъмирлаш (тортиш), 917 дона якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш, 3 дона мактаблар, 1 дона мактабгача таълим муассасаи, 1 дона соғлиқни сақлаш муассасаси, 12 дона бозор инфратузилма объектларини барпо этиш, 5,9 км ирригатция  объектларини реконструкция қилиш, 2,1 км ирригация объектларини таъмирлаш ва тозалаш ва 3 км мелиорация объектларини реконструкция қилиш режалаштирилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM