Томорқадан унумли фойдаланиш - оила фаровонлигини оширишга хизмат қилади

Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланиш масаласи алоҳида ўрин тутади.

Шу сабабли ўтган давр мобайнида фермерлик ҳаракати, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш каби йўналишларда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий субъектларга айланди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, пировард натижада ер эгаларининг даромадларини кўпайтиришга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартириш мақсадида “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган.

2019 йил 22 февралда аҳоли Ўзбекистон Республикаси Президенти  раҳбарлигада аҳоли томорқларидан самарали фойдаланиш, юқори даромад берадиган экинларни тўлиқ эшикни таъминлаш, зарур моддий-техника ресурсларни етказиб бериш  бўйича самарали тизим жорий қилишга бағишланган видеоселектор  йиғилишида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш, аҳолини қўлида бўлиб турган томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Булунғур туманида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Аввало фуқароларга ўзлари эгаллаб турган томорқалардан самарали фойдаланиш ва бу орқали даромад топиши, томорқадан етиштирган хосилни аввало ўз оиласи ундан кейин эса бозорларимизга арзон ва сифатли қишлоқ хўжалини махсулотларни  етказиб бериш тўғрисида туманда тузилган ишчи гурухи томонидан тарғибот ишлари амалга ошрилмоқда. Хусусан 27 декабр куни Туман ҳокими бошчилигида тумандаги давлат ва жамоат ташкилотларидан тузилган ишчи гурухи томонидан Булунғур туманинг “Нурли йўл” махалласи худудидаги барча қишлоқларда хонадонларга ташрифлар уюштирилиб махалладаги фуқароларга, томорқа ер эгаларига тушунтириш ишлари олиб борилди. Мавжуд томорқа майдонидан фойдаланмаётган ер эгалари билан алохида ишлар олиб борилиб уларга керакли тушунтириш ишларни ўтказилди. Кун давомида махалланинг барча худудлариди ободонлаштириш ишлари, ерларни хайдаш, дарахтларга шакл бериш ва янги ниҳоллар ўтқазиш ишлари олиб борилди. Жараён давом этмоқда...

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM