Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар учун ажойиб имконият: Булунғурда “Ёшлар саноат зонаси” ташкил этилди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 294-сон Қарорига асосан, “Ёшлар саноат зонаси” ташкил этилди. Шу мақсадда тумандаги Амир Темур маҳалласи ҳудудидан (мўлжал “Самарқанд” тўйхонаси) 2 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, мазкур ерлар лойиханинг тури ва қийматига кўра, 0,10 гектаргача истисно тарикасида, аукционсиз, тугридан-тугри туман ҳокимлигида ташкил этилган комиссия хулосасига асосан берилади.

 

Ташкил этилган “Ёшлар саноат зонаси”да ишлаб чиқариш тавсия этилаётган истиқболли лойиҳалар рўйхати:

  1. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш;
  2. Юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқариш;
  3. Смартфон қурилмалари учун аксессуар ишлаб чиқариш;
  4. Пластик идишлар ишлаб чиқариш;
  5. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
  6. Мебель ишлаб чиқариш;
  7. Дурадгорлик;
  8. Ширинликлар ишлаб чиқариш;
  9. Зайтун мойи ишлаб чиқариш;
  10. Консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
  11. Оёқ кийим ишлаб чиқариш;
  12. Белбоғ ишлаб чиқариш;
  13. Терини қайта ишлаш;
  14. Суюқ девор қоғози ишлаб чиқариш;
  15. Ўғит ишлаб чиқариш;
  16. Бўр (ёзув учун) ишлаб чиқариш;
  17. Кўзойнак ишлаб чиқариш;
  18. Ҳаво тозалаш воситалари ишлаб чиқариш (освежитель);
  19. Спорт анжомлари ишлаб чиқариш;
  20. Қоғоз ишлаб чиқариш;
  21. Сумка ишлаб чиқариш;
  22. Картон ёки бошқа материаллардан қути ишлаб чиқариш;
  23. Ошхона анжомлари ишлаб чиқариш;
  24. Портрет ва бошқа ҳужжатлар учун рамка ишлаб чиқариш;
  25. Ёстиқ ишлаб чиқариш;
  26. Принтер картрижлари ишлаб чиқариш;
  27. Дори-дармон ишлаб чиқариш;
  28. Кимёвий воситалар ишлаб чиқариш;
  29. Совун ҳамда ёвиш воститалари ишлаб чиқариш;
  30. Асбоб ускуналар ишлаб чиқариш;
  31. Тирноқ олгич, тароқ ишлаб чиқариш;
  32. Автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш;
  33. Керамик плиткалар ишлаб чиқариш;
  34. Шампунь ишлаб чиқариш;
  35. Соч учун ҳар хил балзамлар ишлаб чиқариш;
  36. Шам ишлаб чиқариш( ҳушбўй ҳиди, ширинликлар учун);
  37. Пирожни ве кекслар ишлаб чиқариш;
  38. Канцелярия буюмлар ишлаб чиқариш масалан: Қалам, фломастер, ўчирғич, Йўнғич, чизғич, дафтар, циркул, компас;
  39. Пишлоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

 

Юқоридаги лойиҳалар юзасидан таклифлари мавжуд ташаббускорлар туман инвестиция ва ташқи савдо бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:

+998 90 477 82 00 (Ўсаров Исомиддин)

+998 99 026 01 23 (Махрамов Аллаёр)

 

Батафсил маълумотлар учун:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон Қарори - https://lex.uz/docs/5383002
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон Қарори - https://www.lex.uz/docs/5415709?query=%D0%8E%D0%97%D0%91%D0%95%D0%9A%D0%98%D0%A1%D0%A2%D0%9E%D0%9D%20%D0%A0%D0%95%D0%A1%D0%9F%D0%A3%D0%91%D0%9B%D0%98%D0%9A%D0%90%D0%A1%D0%98%20%D0%92%D0%90%D0%97%D0%98%D0%A0%D0%9B%D0%90%D0%A0%2
2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM