Беш ташаббус қанот қоқмоқда

Жорий йил 26 май куни Булунғур педагогига коллежи фаоллар залида "Беш ташаббус - беш имконият!" номли  маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда “Беш муҳим ташаббус”нинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбир давомида ёшлар мусиқа, рақс, актёрлик маҳоратларини намоён этдилар. Турли саҳна кўринишлари ва махсус танланган видеофилмлар намойишлари тадбирга ташриф буюрганларни бефарқ қолдирмади, дейиш мумкин.

 

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар коллеж маъмурияти томонидан китоблар жамланмаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM