Булунғурлик 10 нафар мактаб ўқувчиси махсус стипендия олмоқда

Булунғур туманида таълим, хусусан, таълим тизимидаги иқтидорлар мунтазам қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, “2021 йилда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора тадбирлар Дастури”га асосан туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 10 нафар ўқувчи қизларга махсус стипендия учун сертификатлар топширилди.

 

Иқтидорли ва ташаббускор қизларни рағбадлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур лойиҳа доирасида сертификатга эга бўлган қизларнинг ҳар бирига 245 300 сўм миқдорида ойлик стипендия тўланади. Стипендиялар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан апрел ойидан бошлаб жорий йил якунига қадар мунтазам тўлаб борилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM