Булунғурда яна бир оила яраштирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг суд буйруқларига асосан, қарздор Ш.Қ.дан ундирувчи М.С.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорларнинг иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Булунғур туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

Олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида, ёш оила яраштирилди. Бугунги кунда, бу ёш оила фарзандини бирга тарбиялайдиган бўлди. Шунингдек, мазкур ижро ишлари ярашувдан кейин Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми билан тегишли тартибда тугатилди.

 

Мирзоҳид ОРТИҚОВ,

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими
давлат ижрочиси

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM