Аждодлар ёди келажак авлод қалбида мангу барҳаёт бўлмоғи лозим

Ҳар йили Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш куни”ни кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида байрам тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

 

Шу муносбат билан, жорий йилнинг 7 май куни Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби томонидан "Хотира бор экан- миллат барҳаёт" шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчи-ёшларига Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга ҳамда фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, имони бутун аждодларимиз ҳақида маълумот етказиш учун туманимизда жойлашган “Хотира ҳиёбони”га ташриф буюрилди.

Мактаб жамоаси ва ўқувчи ёшларим мотомсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди ва “Хотира дафтари”га киритилган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумот олдилар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM