Ўразали бобога Президент совғаси топширилди

Булунғур тумани Ниёзмат маҳалласида яшовчи ва айни вақтда тумандаги ягона Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ўразали бобо Пирманов хонадони бугун меҳмонлар билан гавжум. Сабаби яқинлашиб келаётган 9 май “Хотира ва қадарлаш шуни” муносабати билан отахонни табриклаш учун Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахромов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, ҳарбийлар, ёшлар ва кенг  жамоатчилик вакиллари мазкур хонадонда бўлишди. 

 

Отахонга вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов томонидан Президент табриг ўқиб эшиттирилди ва Президент совғаси, 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан пойтахтимизда барпо этилган Ғалаба боғининг олтин суви югуртирилган макети топширилди.

 

Тадбир давомида туман ҳокими бобога тегишли барча эсдалик буюмларни бир жойга жамлаш ва кичик бир уй-музей ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

- Зеро, Ўразали бобо каби улуғ инсонларнинг ҳаёт йўли барча учун ҳам ибратли бўлиб, уни келгусида ҳам ёшлар орасида фаол тарғиб этиш лозим, дея таъкидлади туман ҳокими.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM