Килдон ҳамда Сайлтепа маҳаллалари томонидан “Аҳил оила” тадбири ўтказилди

Оила жамиятнинг кичик бир бўғини. Оилалар тинч экан, маҳалла тинч бўлади. Тинчлик бор жойда эса файз-барака, ривожланиш бўлаверади.

 

Булунғур тумани Килдон ҳамда Сайлтепа маҳаллалари томонидан ўтказилган “Аҳил оила” тадбири ҳам оилалар тинчлигини янада мустаҳкамлар, наъмунали оилаларни ёш оилаларга ибрат сифатида кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

 

Тадбирга икки маҳаллажан жами 6 та ибратли оилалар жалб этилди. Жумладан, Килдон маҳалласидан Маматкулов Шерзод,Эшбеков Нарзикул, Кодиркулов Баходир ҳамда Сайлтепа маҳалласидан Назаров Исмат, Пардаев Сафарали,Саттаров Муродларнинг оиласи иштирок этишди.

 

Ушбу оилалар вакилларига ёшлар томонидан саволлар берилди. Эркин мавзуда кўргазмали чикишлар ташкил килинди. Бир сўз билан айтганда мазкур оилаларнинг тажрибаси бошқаларга ҳам ўртоқлашилди.

 

Ўтказилган тадбир барчада илиқ таассурот қолдириб, келгусида ҳам шу каби лойиҳаларни ташкиллаштириб бориш тўғрисида таклифлар билдирилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM