Сектор раҳбарининг маҳалла фаолларига қилган мурожаати тингланди!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи ва йиғилишда берган топшириқлари ижроси юзасидан Булунғур туман 2-сектори раҳбари С.Б.Саидов Булунғур тумани “Деҳқонобод” ва “Элобод” маҳалла фуқаролари йиғинлари аҳолисига мурожаат қилди.

 

Мурожаатда Президентимиз томонидан фойдаланилмаган имкониятларимизни ишга солиш учун 5 та драйвер соҳани алоҳида кўрсатиб ўтилганлиги, булар саноат, транспорт логистикаси, йирик индустриал иссиқхоналар, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, ҳар бир маҳалладаги муаммо ва имкониятларни танқидий ўрганиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини-ўзи банд қилишга жалб этиш орқали камбағалликни қисқартириш асосий вазифа бўлиши таъкидланди.

 

Шунингдек, учрашув давомида, сектор ҳудудида, хусусан ушбу маҳалалларда жорий йил мобайнида амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар хусусида маълумот берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM