Давлат бошқаруви ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда

Айни вақтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган сиёсий маърифат соатида видеокнференц-алоқа шаклида ўтказилиб, унда Булунғур тумани студиясидан туман ҳокимлиги аппарати ҳамда тумандаги ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этишмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур сиёсий маърифат соати доимий равишда ҳафтанинг жума кунлари ўтказилмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM