Фуқаролар билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда

Жорий йил 28 апрел куни ана шундай учрашувлардан навбатдагиси  Булунғур туманидаги Янгиқўрғон, Истиқлол, Булунғур маҳаллалари фуқаролари билан бўлиб ўтди.

 

Янгиқўрғон маҳалласидаги 1 сон касб-ҳунар мактаби фаоллар залида ўтказилган учрашув ҳам очиқ, самимий руҳда бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида туман ҳокими Баходир Бахромов узундан-узоқ маъруза ўқиш учун эмас, туманда амалга оширилаётган ишлар, келгуси режалар тўғрисида маълумот бериш, таклифлар бўлса тинглаш, саволар бўлса жавоб бериш учун келганини таъкидлаб ўтди.

 

Учрашув давомида ушбу маҳаллаларда коммуникация масалалари, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя борасидаги амалий ишлар ва режалар тўғрисида маълумот бериб ўтди. Мулоқот давомида фуқароларнинг таклиф ва саволлари тингланди.

Учрашув сўнгида туман ҳокими бугун вилоятимизда эпидемиологик вазият яхши эмаслигини, шу сабаб туманимиз аҳолиси ҳам карантин қоидаларига эътиборли бўлиши, кексаю ёш ўзини асраши лозимлигини яна бир эслатиб ўтди.

Жойларда учрашувлар режа асосида давом этмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM