Касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди

Кеча хабар қилганимиздек, жорий йил 27 апрел куни Булунғур туман 1 сон касб-хунар мактабида "Очик эшиклар куни" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги 1, 2, 3, 15, 16, 17, 22, 23, 32, 33, 52, 54, 44, 45, 57, 66, 36  умумтаьлим мактабларининг 9 синф битирувчилари иштирок этишди.

 

Ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини барвақт аниқлаш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ташкил этилган тадбир давомида ёшлар касб-ҳунар мактабида яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди.

 

Жумладан, ҳар бир касб-ҳунар ўргатувчи мураббий соҳаси юзасидан маълумотлар бериб, ўз касбининг авзаллик жиҳатларини батафсил тушунтириб бердилар.

Маълумот учун, 9 синф битирувчилари келгусида ёки мактабни давом эттиришлари ёки касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширишлари мумкин. Битирувчи ёшлар қизиқиши ва келажакдаги мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, ихтиёрий равишда танловни амалга оширишлари мумкин.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM