Самимийлик кўнгил қулфининг калитидир

Булунғур тумани Мингчинор, Гулзор, Нурли йўл маҳалла фуқаролари билан ўтказилган навбатдаги мулоқот ана шу тамойил остида бўлиб ўтди. Мингчинор маҳалласи ҳудудидаги 36 умумтаълим мактаби фаоллар жалида ўтказилган учрашув давомида туман ҳокими Баходир Бахромов жорий йилнинг 15-16 апрел кунлари Ҳурматли Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида ҳамда кенгайтирилган йиғилишда берган топшириқлари юзасидан белгилаб олинган вазифалар, келгуси режалар тўғрисида содда, халқчил тарзда тушунтириб берди.

 

  • Шу юртнинг ҳар жабҳада тараққиёти бизнинг пировард мақсадимиздир. Фақат бу мақсадга қандай бўллар билан эришамиз, масала шунда. Халқимиз бизнинг режаларимиздан хабардор бўлиши, ислоҳотларимиз мазмун ва мақсадини тушуниши лозим. Шундагина улар бизнинг ёнимизда бўлиб, қўллаб-қувватлашади. Бирдамлик ва тинчлик бор ерда ишимизда унум ва барака бўлади. Бугун биз шу мақсадда жойларда юриб, режаларимизни халқимиз билан бўлишмоқдамиз, улар билан самимий мулоқотга киришиб, таклиф ва истакларини тингламоқдамиз, деди туман ҳокими.

Учрашув давомида йўл, электр ва газ таъминоти, ёшларга ер ажратиш, жумладан, ерларни суғориш билан боғлиқ бугунги кун масалалари, аҳолини ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги режалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Эркин суҳбат шаклида давом этган учрашув сўнгида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишиб, мулоқотдан қаноат ҳосил қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби учрашувлар тумандаги ҳар бир сектор ҳудудида, сектор раҳбари бошчилигида бўлиб ўтмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM