Бешбола қишлоғида ишлар давом этмоқда

Бугун, 27 апрел куни “Zarafshon” газетасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “@zarafshonbot ga murojaat “Samarqand suv ta’minoti” MChJ rahbarlari e’tiboriga!” сарлавали мақола эълон қилинди.

 

Мақолада Булунғур тумани Бешбола қишлоғи хусусида сўз юритилган. Мурожаат мазмунида айтилагнидек, жорий йил март ойида мазкур қишлоқни сув билан таъминлаш борасида амалий ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, артезиан қудуғи учун темир-бетон устунлар келтирилиб, алоҳида тармоқ тортилди. Трансформатор ўрнатилиб, электр токига уланди.

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ томонидан бурғулаш ва насос ўрнатиш ишларини амалга ошириш мақсадида пудратчи ташкилот билан шартнома тузилиб, маблағ ўтказиб берилган. “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Булунғур туман филиали бош муҳандиси Асқар Кулиевнинг маълум қилишича, бурғулаш ишлари 2 апелда бошлаб юборилган эди ва 3 метрдан сўнг ердан тошли қаттиқ қатлам чиқққанлиги сабабли айрим техник муаммолар юзага келиб, ишлар 25 апрелда якунланди. Ҳозирда 160 метр чуқурликда қазиш ишлари тугалланди. Бугун кун якунига қадар насос келтирилиб, ўрнатиб берилади.

Шунингдек, қишлоқ аҳолиси номидан мурожаат қилган фуқаро Қодиров Қаҳрамон билан мулоқотда бўлганимизда, бурғулаш гуруҳи ходимлари бугун кетишларини маълум қилишганлигини ва шу сабаб яна ишлар тўхтаб қолиши эҳтимолидан мурожаат қилганини билдирди. Мурожаатчига бурғулаш ва насос ўрнатиш ишлари учун буюртмачи ва пудратчи ўртасида шартнома имзоланганини ва ишлар албатта якунига етказилиши тушунтирилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадидаги саъй-ҳаракатлар туман ҳокимлиги, “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ ва қишлоқ аҳолисининг бирдамлиги эвазига ҳашар йўли билан амалга оширилмоқда. Мухтасар айтганда жараён мутасадди ташкилотларнинг назоратида. Фақатгина ишлар якунланиши учун бироз вақт талаб этилади.

 

Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM