Булунғурлик ота фарзанди учун 200 млн. сўм тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг қарори билан фуқаро Х.Б.дан ундирувчи Д.Н.нинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро Х.Б. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бугунги кунда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда  Бюронинг туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор Х.Б. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб, фарзанди вояга етгунига қадар бўлган қарзи 200 млн. сўмпулни тўлаб берди.

Мазкур суд ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

 

Рустам АЛИБОЕВ,

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими давлат ижрочиси.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM