Булунғурда сайёр тартибда бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Самарқанд вилояти Булунғур туманининг олис манзилларидан бири бўлмиш Мингтепа маҳалласида сайёр тартибдаги тиббий кўрик ташкил этилди.

Аҳоли саломатлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни вақтли аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик маҳалла ҳудудидаги туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига карашли “Дўстлик” филиалида бўлиб ўтди.

 

Самарканд вилоят соғлиқни сақлаш бошкармаси ташаббуси билан ўтказилган кўрикка Самарканд шахар 1 сон килиникаси мутахасисларидан кардиолог, невропотолог, окулист, лор, терапевт, болалар шифокори, хирург, лабаротория ходимлари ҳамда ЭКГ, УЗИ мутахассислари ва аппаратлари жалб этилди. Мутахассислар томонидан кун давомида жами 102 та аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижаларига кўра, саломатлигида ўзгаришлар аниқланган беморларга стационар ва амбулатор даволаниш учун вилоят ҳамда туман шифохоналарига йўлланмалар берилди.

Жумладан, қабул давомида “Аёллар дафтари”га киритилган ва тиббий кўрикка муҳтож хотин-қизлардан 5 нафари, “Темир дафтар”га рўйхатга олинган фуқаролардан 7 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарурий амалий ёрдамлар кўрсатилиши белгилаб олинди.

 

Шу куни маҳалла аҳолиси учун мутлақо бепул ташкил этилган тиббий кўрик, кўрикка келганлар билан кифояланиб қолгани йўқ. Уйда ётиб колган, ёки кекса беморларнинг хонадонларига мутахассисларнинг ўзлари боришиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

 

Маълумот учун туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига карашли “Дўстлик” филиали жами 5159 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Шундан 14 ёшгача бўлган болалар 1431 нафар, 18 ёшдан катта ёшдаги аҳоли сони 3325 нафарни ташкил этади. Филиал қошида “Тез тиббий ёрдам шахобчаси ҳам ташкил қилинган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM