2021 йил давомида Булунғур тумани йўлларини таъмирлаш учун 19 млрд. сўм маблағ ажратилади

Йил ўтгани сари аҳолининг сифатли йўлларга бўлган талаб ва эҳтиёжи ортиб бораётганлиги сир эмас. Хусусан, жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда билдирилаётган мурожаатлар ёки ижтимоий тармоқлар орқали билдирилаётган фикрларнинг аксарият қисмини ҳам йўллар билан боғлиқ мурожаат ёки саволлар ташкил этмоқда.

 

Аввало таъкидлаш керакки, айни вақтда туман худудидан ўтувчи жами йўллар 1 588.22 км. бўлиб, шундан:

  • халқаро аҳамиятидаги йўллар 24 км;
  • давлат аҳамиятидаги йўллар 79 км;
  • махаллий аҳамиятдаги йўллар 175 км;
  • ички йўллар 1 310.22  км.ни ташкил этади.

Ушбу йўлларнинг 121.747 км. асфалт, 848.345 км. тош, 340.130 км. қисмини тупроқ йўллар ташкил этади. Бугунги кунда мазкур йўлларнинг 254 км. қисми Булунғур туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобида бўлиб, шундан:

  • давлат аҳамиятидаги йўллар 79 км;
  • махаллий аҳамиятдаги йўллар 175 км.

Булунғур ТЙФУК томонидан ўтган 2020 йил давомида режага кўра 4 млрд. 130 млн. 473 минг сўмлик ишлар амалга оширилди. Шундан:

  • дават ахамиятидаги йўлларда 5 000 м2 қоплама қуриш, 2 000 м2 картали таъмирлаш, 800 м2 ямоқли таьмирлаш ишлари;
  • махаллий  ахамиятидаги йўлларда 7 000 м2 қоплама қуриш, 1 300 м2 картали таъмирлаш ҳамда 500 м2 ямоқли таьмирлаш ишлари бажарилди.

 

Булунғур туманида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишлари жорий йилда ҳам кенг кўламда давом этади. Жумладан, бу борада йил давомида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинган, молиялаштириш манбалари белгиланган.

 

         Хусусан, жорий йилда туман миқёсида жами 42,928 км. йўлларнинг таъмирлашниши, шундан, 34,878 км. тош йўллар асфальт қилиниши, 8,05 км тупроқ йўллар тошли йўлга айлантирилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 19 млрд. 034 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Шундан, 3,821 км. йўллар таъмирланишига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2 млрд. 469 млн. 300 минг сўм маблағ сарфланиши, Республика маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 5 млрд 378 млн. 500 минг сўм маблағ эвазига 10,550 км. йўл ва ички кўчаларда қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган. Шунингдек, халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутатлари томонидан билдирилган таклифлар асосида жами 29,097 км. узунликдаги мактаб, маҳалла биносига олиб борувчи ва бошқа ички кўчалар Республика бюджетидан ажратиладиган 11 млрд. 434 млн. сўм маблағ эвазига таъмирланиши, асфальт ётқизилиши белгиланган.

 

Шундан, жорий йилда тумандаги 2 та маҳаллада кўприк қуриш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Хусусан, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 500 млн. сўм маблағ эвазига Эрганакли қишлоғининг ички кўприклари, тасдиқланган Дастурлар асосида 1 млрд. 270 млн. сўм маблағ эвазига "Хўжа Хофиз Меросий" зиёратгоҳига борувчи йўлидаги 30 метр узунликдаги кўприкда таъмирлаш, қурилиш ишлари амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, жорий 2021 йилда Булунғур туманида “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида 4,101 млрд сўм маблағ эвазига “Мингтепа” МФЙ Бирлик қишлоғи ва “Хўжамазгул” МФЙ Формонтепа қишлоғида жами 18,9 км. ички йўлларини таъмирлаш белгиланган.

 

Қуйида келтирилган жадвал орқали жорий 2021 йил давомида Булунғур туманидаги қайси маҳалла йўллари, ички кўчаларида таъмирлаш, асфальтлаш ишлари амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

Махалла номи

Йўл номи

Умумий талаб етиладиган маблағ

Жами қуввати
(км)

Жами талаб этиладиган маблағ
(млн сўм)

1

 

Булунғур тумани марказини ободонлаштириш

 

 

2

 Амир Темур МФЙ

 Фозил Йўлдош кўчасини таъмирлаш

0,221

283,19809

3

 Мехиржон МФЙ

Октепа кўчаси 1-участкасини таъмирлаш

0,219

313,256

4

Мехиржон МФЙ

 Октепа кўчаси 2-участкасини таъмирлаш

0,7

111,971

5

 Мехиржон МФЙ

Булунғур тумани Ўзбекистон кўчаси

0,386

512,011

6

 Дустлик МФЙ

 Дўланазор кўчасини таъмирлаш

0,3

120

7

 Навбохор МФЙ

 1-мактабдан маҳалла ички йўли

1

400

8

Эрганакли МФЙ

Қишлоқ ички кўприклари

 

500

9

"Нурли йўл" МФЙ

 "Хўжа Хофиз Меросий" зиёратгоҳига борувчи йўлидаги кўприкни таъмирлаш

 

1270

10

"Улуғбек" МФЙ

 Ҳ.Олимжон кўчасини таъмирлаш

0,7

378

11

"Истиқлол" МФЙ

Янги Ўзбекистон кўчасини таъмирлаш

0,35

162

12

"Самарқанд" МФЙ

Увайсий кўчасини таъмирлаш

0,35

189

13

"Улуғбек" МФЙ

 Янгитонг кўчасини таъмирлаш

0,4

216

14

"Амир Темур" МФЙ

 Фозил Йўлдош кўчасини таъмирлаш

1

540

15

А.Парпи МФЙ

Ички йўли

0,5

297

16

"Булунғур" МФЙ

Ички кўчасини таъмирлаш

0,25

135

17

Саховат МФЙ

 "Қум қишлоқ" ички йўли

1,2

662

18

"Янгиариқ" МФЙ

 Ички йўлини таъмирлаш

0,4

54

19

"Қўнғирот" МФЙ

 Жонхўроз қишлоғи ички йўлини таъмирлаш

1

135

20

"Гулзор" МФЙ

Оқтепамитан қишлоғи ички йўлини таъмирлаш

0,5

67,5

21

"Хўжабачча" МФЙ

 Нурафшон қабристонига бориш ички йўлини таъмирлаш

1

135

22

"Хўжабачча" МФЙ

 Ички йўлини таъмирлаш

0,5

67,5

23

"Кафтархона" МФЙ

Ўртаовул қишлоғи ички йўлини таъмирлаш

0,6

270

24

"Сулувқўрғон" МФЙ

 Эшонбоғ қишлоғи ички йўлини таъмирлаш

0,5

270

25

"Каттақишлоқ-1" МФЙ

 Оломон қишлоқ  ички йўлини таъмирлаш

1

490

26

"Эсонтурди" МФЙ

Эсонтурди  ички йўлини таъмирлаш

0,3

40,5

27

Самарқанд МФЙ

Узумзор кўчаси

0,4

200

28

Булунғур МФЙ

Ал.Хоразмий  кўчаси

0,27

135

29

Самарқанд МФЙ

Янги тонг кўчаси

1,1

550

30

Самарқанд МФЙ

Шабнам кўчаси

1

500

31

Улугбек МФЙ

Увайсий кўчаси

0,38

190

32

Дўстлик МФЙ

Саболоқ кўчаси

0,5

250

33

Дўстлик МФЙ

 Чиннигул кўчаси

0,93

465

34

Навбахор МФЙ

 Қаровултепа кўчаси

0,5

250

35

Навбахор МФЙ

 Алпомиш кўчаси

0,5

250

36

Булунғур МФЙ

Спитамен кўчаси

0,5

250

37

Булунғур МФЙ

 Ғалаба  кўчаси

0,27

135

38

Булунғур МФЙ

 Ғ.Ғулом  кўчаси

0,2

100

39

А.Темур МФЙ

 Ойқор кўчаси

0,4

200

40

А.Темур МФЙ

 А.Қодрий кўчаси

0,2

100

41

Сулувқорғон МФЙ

қабристонга ьориш йўли

0,6

300

42

Янгиқўрғон МФЙ

биносига бориш йўли

0,3

150

43

Эрганакли МФЙ

Эрганакли қишлоғи ички йўли

1

480

44

Каптархона МФЙ

 Юқориовул қишлоғи ички йўли

0,6

300

45

Ғўбдин МФЙ

 Ғўбдин қишлоғи ички йўли

1,2

520

46

Мингчинор МФЙ

 Тумановул кишлоги ички йўллари

0,5

250

47

Мингчинор МФЙ

Қоракамар кишлоги ички йўллари

0,65

325

48

А.Темур МФЙ

Сайхун кўчаси

0,5

200

49

Қирқшоди МФЙ

Қирқшоди кўчаси

0,5

250

50

Ниёзмат МФЙ

 Капали қишлоқ ички йўли

2

320

51

Лалмикор МФЙ

 ички йўли

0,55

275

52

Ўроқли  МФЙ

Ўроқли қишлоғи  ички йўли

0,5

80

53

Оқтепа МФЙ

 ички йўллари

1

355,7

54

Мирзаариқ МФЙ

 Мўғол қ-қ ички йўли

1

160

55

Мингтепа МФЙ

Тинчлик қишлоғи

2

320

56

 Кичик Килдон махалласи

42 мактаб биноси

0,295

21,8

57

Сарқипчоқ МФЙ

65 мактаб биноси

0,16

60

58

Эсонтурди МФЙ

40 мактаб биноси

0,4

240

59

Ўроқли  МФЙ

8 мактаб биноси

0,1

120

60

А.Парпи МФЙ

67 мактаб биноси

1

480

61

Каттақишлоқ-1 МФЙ

9 мактаб биноси

1,1

428

62

 Дехқонобод МФЙ

45 мактаб биноси

0,185

77,7

63

Элобод МФЙ

38 мактаб биноси

0,265

110

64

 Элобод МФЙ

49 мактаб биноси

0,22

92,4

65

Зарафшон МФЙ

54 мактаб биноси

0,235

112,8

66

Қўнғирот МФЙ

53 мактаб биноси

0,217

104,1

67

 Улуғбек МФЙ

34 мактаб биноси

0,25

60

68

Олмазор МФЙ

17 мактаб биноси

0,35

168

69

Каттақишлоқ МФЙ

24 мактаб биноси

0,35

168

70

Гулистон МФЙ

2 сон касб хунар мактаби биноси Дўланазор кўчаси

0,2

96

71

Олмазор МФЙ

 Оққовун қишлоқ ички йўли

0,6

64,5

72

Низмат МФЙ

Ниёзмат қишлоқ ички йўли

1

380

73

Дехқонобод МФЙ

 Чангал қишлоқ ички йўли

1,1

260

74

Дўстлик МФЙ

Бобур кўчаси

0,25

60

75

Каптархона МФЙ

1-кўча

0,32

250

76

Истиқлол МФЙ

Чўлпон кўча

0,3

120

77

 Килдон МФЙ

 Кичик Килдон Жоме масчидга бориш йўли

0,15

100

 

 

Жами:

42,928

19034,978

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM