Ўқув йилининг 4 чорак дарслари янги бинода бошланди

Булунғур тумани Эрганакли маҳалласида жойлашган 35 умумтаълим мактабининг 2014 йилда фойдаланишга топширилган биноси 360 ўринга мўлжалланган бўлиб, маҳалла ёшлари учун сиғими кичиклик қилаётган эди. Шу сабабдан мазкур мактабга қўшимча равишда яна 270 ўринга мўлжалланган янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Замонавий бино қурилиши “Инқирозга қарши курашиш” дастури доирасида, 2 млрд. 306 млн. сўм инвестиция пул маблағлари эвазига, "Барно сервис люкс" МЧЖ томонидан амалга оширилди.

 

Жорий ўқув йилининг 4 чорагини мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари учун хурсандчилик билан бошлашди. Сабаби эндиликда мактабнинг янги қурилган биноси ҳам фойдаланишга топшириб, мазкур бинода ҳам дарс машғулотлари бошлаб юборилди.

 

Мактабнинг янги биносида дарсларнинг бошланиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Бекзод Илъчиев ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири Замира Алиқуловалар иштирок этишиб, туман ҳокимлиги ва халқ таълими вазирлиги томонидан мактаблардаги моддий таъминот имкон қадар яхшиланишига ҳаракат қилинаётганлиги, эндиликда, ундаги мазмун фақатгина шу мактаб педагогик жамоасига боғлиқ эканлигини таъкидлашди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM