Сирдарёлик ижодкорлар Булунғурда

Бойжигит Абдуллаев бошчилигидаги сирдарёлик ижодкор-журналистлар Булунғур туманига келди.

Меҳмонлар иштирокида дастлаб тумандаги йирик саноат корхоналарига пресс-тур ташкил этилди. “Самарқанд гарден пласт” масъулияти чекланган жамиятида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда сақлаш лойиҳаси тақдимот қилинди. Шунингдек, “Мароқанд сифат” қўшма корхонасида ип-калава, тикув тармоқлари журналистларда қизиқиш уйғотди. Пахта толасидан тикув ипи ишлаб чиқариш республикада биринчилардан бўлиб ушбу корхонада йўлга қўйилгани эътиборга молик.


 

Шундан сўнг “Булунғур ҳаёти” газетаси таҳририятида туман ҳокими Баҳодир Баҳромов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Ижодий мулоқотни уюшманинг вилоят бўлими раиси Ф.Тошев олиб борди. Тадбир давомида ҳудудда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди. Туман ҳокими меҳмонлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди. Меҳмонлар туман ҳудудида яратилган ижобий ижодий муҳит билан қизиқишиб, бу борадаги "Булунғур тажрибаси" билан ўртоқлашишни истадилар.

Анжуман сўнгида меҳмонларга туман тарихи ва диққатга сазовор манзилларига доир китоблар, вақтли матбуот нашрларидан намуналар совға қилинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM