Ёшлар ажратилган ерлардан унумли фойланишяптими?

Жорий йилнинг 27 янваь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида “Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилишда бир қатор вазифалар берилган эди.

Мазкур йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 март куни Булунғур тумани 71 умумтаълим мактаби фаоллар залида Чангал 1, Исори ўроқли, Ниёзмат, Булунғур ариқ маҳаллаларида истиқомад қилувчи 81 нафар ва 69 умумтаълим мактаби фаоллар залида Эсонтурди, Саховат, Дехқонобод маҳаллаларида истиқомад қилувчи 74 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда Самарқанд Давлат Университетининг тажрибали ўқитувчилари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган семинар давомида "Ёшларга ажратилган ерлардан унумли фойланишда самарадорликга эришиш" мавзусида маърузалар қилиниб, қандай қилиб кам ердан ҳам мўл ҳосил олиш мумкинлиги борасида тушунча ва тавсиялар бериб ўтилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM