Булунғурда  "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази" ташкил этилди

Жорий йилнинг 25 март куни Булунғур туманида "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Туман ФХДЁ бўлими биносида ташкил этилган марказ фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман адлия бўлими, туман ФҲДЁ бўлими, психологлар, туман отинойиси ҳамда тумандаги ҳожи оналар бириктирилди.

Марказнинг очилиш тадбирида ташкилотчилар билан бир қаторда яқинда оила қурган ёки оила қуриш остонасида турган ёш жуфтликлар ҳам иштирок этишди.

Маълумот учун марказда оила қуриш остонасидаги ёшлар учун ўтказиладиган турли хил машғулотларни ташкил этиш бўйича қуйидаги йўналишлар асосида бепул ўқув-курслар ташкил этилади:

- Оилавий – ҳуқуқий муносабатлар;

- Оилавий турмуш психологияси;

- Репродуктив саломатлик асослари;

- Иқтисод ва оила бюджети;

- Ота-оналик ижобий кўникмалари;

- Маънавий-ахлоқий қадриятлар.

Дарслар якунида туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман ФҲДЁ бўлими томонидан оила қуриш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашган ёшларга ўқув-курсни тамомлаганлиги тўғрисида сертификатлар топширилиши кўзда тутилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM