Мактабгача таълим ташкилотларида “Наврўз” байрами нишонланмоқда

Эртамиз бўлмиш болажонларнинг келажакда маънан етук, жисмонан соғлом инсон бўлиб етишишларида мактабгача таълим ташкилотларининг ўрни муҳим. Ушбу ҳақиқат тан олиндики, мазкур тизим халқ таълими вазирлигидан алоҳида ажралиб чиқди, соҳага эътибор кучайди. Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жойларда қамров даражаси тўхтовсиз ортиб бормоқда. Бугунги кунда фақат қамров даражасига эмас, балки таълим сифати даражасига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, мактабгача таълим ташкилотларида миллий барйамларимиз “Наврўз” байрамининг нишонланиши ҳам уларнинг қалбига миллий қадриятларимизни сингдириш, ёшлигиданоқ аждодларимизнинг урф-удумларидан хабардор қилган ҳолда, миллик ўзликни англашлари мақсад қилинган. Ана шундай барйамлардан бири Булунғур туманидаги 1 сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.

Хозирги кунда мазкур таълим ташкилотидаги 1 та кичик, 3 та ўрта, 4 та катта, 3 та мактабга тайёрлов гурухларида жами 340 нафар тарбияланувчилар тарбияланмоқда.

“Ҳуш келдинг Наврўз” шиори остида ўтган байрам тадбири миллий удумларимиздан бўлмиш “Келин салом” билан бошланди. Тадбир давомида болажонлар томонидан тайёрланган ва миллий урф-удумларимизни ўзида намоён этган турли мусиқа ва рақслар, беллашувлар, театр саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Очиқ осмон остида ўтказилган байрам томошалари давомида ўзбек миллий таомлари кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, ҳар бир таомнинг келиб чиқиши, тайёрланиши, инсон, айниқса болалар организми учун фойдали жиҳатлари тўғрисида болаларга тушунчалар берилди.

Таъкидлаш керакки, бу каби байрам тадбирлари ва ундан олинган хулосалар эндигина ривожланиб келаётган болажонларнинг қалбида мангуга муҳрланиб қолади. Зеро, ёшликда олинган билим, тошга ўйилган нақш кабидир.

“Наврўз” байрамига бағишланган бу каби тадбирлар тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб ўтмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM