Булунғур туманида байрам тадбирлари бўлиб ўтди

Гўзаллик, уйғониш фасли бўлмиш баҳор фасли муҳаббат, нафосат тимосли бўлмиш хотин-қизлар байрами билан бошланишида ҳам ўзгача маъно бўлса не ажаб. Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида муҳтарама онахонлар, лобар хотин-қизлар байрами нишонланмоқда. Хусусан, ана шундай байрам тадбирларидан бири Булунғур туманида ҳам бўлиб ўтди.

Тумандаги базмгоҳлардан бирида бўлиб ўтган байрам тадбирига маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, фан, таълим, маданият, тиббиёт каби турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган фаол хотин-қизлар, шунингдек, маҳаллалардаги ижтимоий кўмакка муҳтож, якка-ёлғиз, ногиронлиги бор хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахромов сўзга чиқиб, тадбирда иштирок этаётган ъотин-қизлар орқали тумандаги барча онахонлар, опа-сингилларни яқинлашиб келаётган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан табриклади.

Шунингдек, жамиятимизнинг турли бўғинларида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар туман ҳокими номидан фахрий ёррлиқ ҳамда эсдалик совлари билан тақдирландилар.

Байрам дастури куй ва қўшиқлар ҳамоҳанглигида, гўзал рақслар жўрлигида давом этди.

Шу ўринда биз ҳам туман ҳокимлиги жамоаси номидан барча хотин-қизларни яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан самимий табриклаб қоламиз. Йилнинг ўн икки фаслида ҳам гулдек очилиб юришингизга тилакдошмиз. Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM