Булунғурлик юртдошимиз “Шухрат” медали билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

 

Фармонга мувофиқ, мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

 

Қувонарлиси шундаки, мукофотланганлар орасида Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ҳам вакиллар бор. Хусусан, Булунғур туманидаги "Ўроқли”маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Боймуратова Гулсин Аликуловна “Шухрат” медали билан тақдирланди.

 

Ўйлаймизки, ушбу медал туманимиз хотин-қизларининг меҳнати учун муносиб рағбат бўлиб, келгуси фаолиятларини янада жонлантиришларига сабаб бўлади.

 

Медал муборак, байрамингиз муборак, азиз аёллар!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM