Халқ таълими тизимида PIRLS-2021 халқаро тадқиқотларига тайёргарлик бошланди

Жорий йил 3 март куни Булунғур туманидаги 46 умумтаълим мактабида “Халқари тадқиқотларда муваффақиятли қатнашиш мақсадида таълим сифати самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

 

Тумандаги барча таълим муассасаларида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда фан ўқитувчилари  иштирок этган ўқув-семинар давомида таълим муассасаси педагоглари томонидан  “Бошланғич синфларда матнни ўқиб тушуниш саводхонлиги (PIRLS, TIMESS), PIRLS топшириқлари билан ишлаш, “TIMSS ўқиш саводхонлиги”, “Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда ўқиш саводхонлиги бўйича PISA топшириқларига ўхшаш тадқиқотлар ишлаб чиқиш” мавзуларида, бундан ташқари вилоят халқ таълими бошқармаси таълим сифати мониторинг бўлими раҳбари Ж.Ишмуродов томонидан “PIRLS-2021 халқаро тадқиқотларида иштирок этадиган таълим муассасаларининг олдида турган вазифалар тўғрисида”, таълим сафатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Ғ.Бобохолов томонидан “PIRLS-2021 халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўришдаги галдаги вазифалар” мавзуларида маъруза қилдилар.

 

Ўқув-семинар якунига етгач, Ғ.Бобохолов муассасадаги таълим жараёнлари, бунинг учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, педагог ҳамда ўқувчилар билан суҳбатда бўлди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM