Судлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди

Булунғур туман ҳокимлиги, Самарқанд вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий суди судьялари, туман прокуратураси ҳамкорлигида Булунғур туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди. Тадбирда хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

 

Тадбирда 35 нафар хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари эшитилди.

Хусусан, туманнинг Мингчинор маҳалласи Н.Тураева сайёр қабулда иштирок этаётган вилоят маъмурий судининг судьяларига мурожаат қилди. Ҳозирда нафақага чиққанлигини, гарчи мактабгача таълим муассасасида узоқ йиллар ишлаган бўлса-да, бироқ унинг ушбу ишлаган даври нафақага чиқишида турли сабабларга кўра инобатга олинмаганлигини билдириб, ушбу масалада ҳуқуқий ёрдам сўради. Мазкур масала юзасидан мурожаатчига дастлаб Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Булунғур туман бўлимига мурожаат қилиши, мурожаати юзасидан берилган жавобга қониқиш ҳосил қилмаган тақдирда, мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари устидан Самарқанд туманлараро судига шикоят ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Сайёр қабул жараёнида судларга келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқилди ва улар ижобий ҳал этилди.

 

Бундан ташқари, учрашув давомида туман прокуратураси томонидан Булунғур туман ИИБ Пробация хисобида турувчи хотин-кизлар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммолар тингланди.

 

Акмал Алимов,

Салоҳиддин Юсупов,

Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьялари

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM