Навбатдаги сессияда 6 та мактаб директорлигига номзодлар тасдиқланиши кутилмоқда

Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси 2021-йил 5-март куни соат 10:00 да туман прокуратурасининг мажлислар залига чақирилмоқда.

 

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши кўзда тутилган:

1. Булунғур туманидаги 10, 32, 39, 41, 57- ҳамда 62 - умумий ўрта таълим мактаб директорлигига муносиб номзодларни тасдиқлаш тўғрисида.

2. Бошқа масалалар.

 

Сессияга халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилмоқда.

 

Маълумот учун, мактаб директорлиги лавозимига номзодни тайинлаш жараёнини шаффофлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 ноябрдаги (ПФ-6408) фармонига кўра, эндиликда номзод Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг тавсияси билан тайинланади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM