Навбатдаги сессия бўлиб ўтди

Жорий йил 17 феврал куни халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Кенгаш раиси Баходир Абдуллавеич Бахромов раислигида ўтказилган сессия кун тартибида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.

 

Жумладан, тасдиқланган кун тартибига мувофиқ Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Ғайрат Негматовнинг 2020-йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисидаги, Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Навбаҳор Турсунованинг суд томонидан 2020-йил мобайнида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисидаги, Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Жамшид Файзуллаевнинг фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2020-йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Хусусан, маърузада айтилишча, суд тизимида рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, фуқароларга суд биносига келиб юрмасдан, “онлайн” тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин бўлади.

Бундан ташқари сессия кун тартибида Булунғур тумани Адлия бўлими томонидан 2020-йил давомида амалга оширилган ишлари ҳақидаги, Туман прокурорининг 2020 йил туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти, Сектор раҳбарларининг 2020 йил давомида сектор ҳудудида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақидаги масалалар, Булунғур туманида ҳудуднинг барча кўрсаткичларини 30 фоизга ошириб бажаришга қаратилган амалий чора-тадбирлар дастури бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда Булунғур тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Дилшод Ҳабибуллаевнинг маълум қилишича, туманда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 1 трлн. 557 млрд. 825 млн. сўмлик 98 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилиб, 1419 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган. Шундан 2021 йилда умумий қиймати 501 млрд. 365 млн.сўмлик 94 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 1173 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Сессия кун тартибида кўрилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM