Умумтаълим мактабларининг информатика фани ўқитувчиларига ўқув амалий семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 15 февраль куни Булунғур туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида туман халқ таълими бўлими АКТ шўъбаси ходимлари томонидан умумтаълим мактабларининг информатика фани ўқитувчиларига ўқув амалий семинар ўтказилди.

 Семинар кун тартибида “One Million Uzbek Coders” лойихасининг мазмун, мохияти ва афзалликлари, умумтаълим мактабларига электрон журнал ва кундалик юритилиш тартиби ва ҳозирги кундаги аҳамияти каби масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, умумтаълим мактабларига ўрнатилаётган интернет ва локал тармоқларнинг ўрнатилиш тартиби ва ҳолати мухокама қилинди.

Семинарда  “One Million Uzbek Coders” лойихаси қатнашчилари ва совриндорлари 22-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси А.Хуршетов ва 34-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ж.Саримсоқовлар лойихада эришган ютуқлари ва таъсуротлари билан бўлишди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM