Ўн йиллик алимент учун 73 млн. сўм тўлаб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг қарори билан фуқаро О.А.дан ундирувчи Ш.Э.нинг бир нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Ўн йилдан буён фуқаро О.А. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

 

Ҳозирги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда  Бюронинг Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор О.А. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзани таъминотини ўйлаб, ўн йиллик қарзи 73 млн. 300 минг сўм пулни тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM