Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Булунғур туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил 1 январь ҳолатига қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Биринчидан, жисмоний ва юридик шахслардан жами 340 та мурожаатлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди. Ушбу мурожаатларда кўтарилган 355 та масаладан 354 таси, яъни 99,7 фоизининг кўриб чиқилиши таъминланди. Мазкур масалаларнинг 256 таси туман даражасида, 58 таси вилоят даражасида ва 41 таси республика даражасида кўриб чиқилди.

Ушбу мурожаатларнинг 61 таси сайёр қабулларда қабул қилинган, 164 таси тадбиркорлар томонидан тўғридан-тўғри туман ва вилоят қабулхонасига мурожаат қилинган, 125 та мурожаат ишонч телефони орқали ва 5 та мурожаат business.gov.uz сайти орқали қабул қилинган.

Иккинчидан, мурожаатларнинг  93 таси кредит масалаларида, 48 таси ер ажратиш масалаларида, 3 таси коронавирус пандемияси натижасида фаолиятида зарар кўраётган тадбиркорлик субъектларининг масалаларида, 25 таси рухсатнома ва лицензиялар олиш бўйича масалаларда, 1 таси газ, электр ва сув таъминотига уланиш масаласида, 7 таси солиқ масалаларида тушган бўлса, қолган 178 таси бошқа масалаларни ташкил этади.

Учинчидан, 2020 йил давомида кўриб чиқилган 354 та масаланинг 226 тасини, яъни 63,8 фоизини ижобий ҳал этишга эришилди. Шунингдек 123 тасига тушунтириш берилди ва 4 таси рад қилинди.

Тўртинчидан, коронавирус пандемияси натижасида фаолиятида зарар кўраётган тадбиркорлик субъектларидан 12 та масалада тушган мурожаатларнинг 12 таси ҳам кўриб чиқилиб, шундан 8 тасининг масаласи ижобий ҳал этилди, 4 тасига тушунтириш берилди.

Бешинчидан, эришилган ижобий натижалар билан биргаликда таҳлиллар айрим идора ва ташкилотлар томонидан мурожаатларни муддатида кўриб чиқилиши таъминланмаганлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, кўриб чиқилган 354 та масаланинг 319 таси ўз муддатида кўриб чиқилган бўлса, қолган 35 тасининг кўриб чиқиш муддатлари кечиктирилган.

Олтинчидан, туман бўйича кўриб чиқилган масалаларнинг ижобий ҳал этиш даражаси 63,8 фоизни  ташкил этган бўлсада, айрим идора ва ташкилотлар томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда уларни ижобий ҳал этишга етарли эътибор қаратилмаётганлигини кўриш мумкин.

Хусусан, АТБ Халқ банки тизимига юборилган 40 та масаланинг 21 таси, яъни 52,5 фоизи ва АТБ Агробанк тизимига юборилган 25 та масаланинг 7 таси, яъни 28,0 фоизи  қаноатлантирилган холос. Шунингдек АТБ Микрокредитбанк тизимига юборилган 25 та масаланинг 12 таси, яъни 48,0 фоизи ва туман ҳокимлигига юборилган 53 та масаланинг 19 таси, яъни 35,8 фоизи ижобий ҳал қилинганлигини кузатиш мумкин.

Еттинчидан, тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда камчиликларга йўл қўйган маҳаллий ҳокимият органлари, банк муассасалари ҳамда бошқа ташкилот ва идораларнинг 4 нафар масъул раҳбар ва ходимларига нисбатан тегишли чоралар кўрилди, жумладан икки нафарига ҳайфсан чораси қўлланилган бўлса, икки нафари қаттиқ огоҳлантирилган.

Саккизинчидан, мурожаатлар келиб тушиши секторлар кесимида таҳлил қилинганда, 1-сектор ҳудудидан 94 та, 2-сектор ҳудудидан 91 та, 3-сектор ҳудудидан 82 та ҳамда 4-сектор ҳудудидан 88 та мурожаатлар қабул қилинган.

Тўққизинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5718-сон Фармони мазмун ва моҳияти тадбиркорлик субъектлари орасида кенг тушунтириш ишлари ташкил этиш орқали, шунингдек ўтказилган сайёр қабуллар ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилмоқда.

Шунингдек, тумандаги Бош вазир қабулхонаси томонидан амалга оширилган ишлар ва келиб тушган мурожаатлар тўғрисида “Зарафшон” газетаси ва “zarnews.uz” сайти орқали, “Булунғур ҳаёти” газетаси ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизматининг телеграм канали ва “bulungur.uz” сайти орқали мақолалар эълон қилиниб, мунтазам равишда ёритилиб келинмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM