Мингтепа маҳалласи ёшлари билан манзилли ишланади

2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да Булунғур туманида ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, туман ҳокимининг 3 сектор ҳудудидаги Мингтепа маҳалласи ёшлари билан учрашуви ҳам ана шу мақсадда ўтказилди. Маҳалладаги 21 умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда тумандаги корхона ва ташкилотлар ҳам ўз таклифлари билан иштирок этишди.

 

Жумладан, “Агробанк” Булунғур филиали маҳалла ёшлари учун имтиёзли кредит таклифлари билан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мотокултиватор олиш учун имтиёзли кредит таклифлари билан иштирок этган бўлса, туман бандликка кўмаклашиш маркази мавжуд бўш иш ўринлари ва туманда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш курслари, шунингдек, субцидия асосида амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалари тўғрисида ёшларга батафсил маълумот беришди.

Ҳоким ўз сўзида бугун ёшлар учун кенг имкониятлар мавжуд эканлигини, уларнинг ҳар қандай ташаббусларини тинглаш ва қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашув якунига кўра маҳалла ёшлари томонидан жами 28 та мурожаатлар рўйхатга олинди. Шундан 18 нафар ёш тадбикорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида кредит олиш, 3 нафар ёш деҳқончилик учун ер олиш, 3 нафар ёш Жамғарма томонидан ажратиладиган кредит ҳисобидан мотокултиватор олиш, 2 нафар ёш субцидия асосида иссиқхона қуриш ва яна 2 нафар ёш касб-ҳунарга ўқитиш марказларида таҳсил олиб, касб-ҳунар эгаллаш истагини билдирди.

Бундан ташқари туман ҳокими учрашувга келган маҳалла фуқароларининг мурожатларини тинглаб, улар билан яқиндан суҳбатлашди. Билдирилган мурожаатлар рўйхатга олиниб, қонун доирасида кўриб чиқиш учун масъулларга йўналтирилди.

Жойларда бу каби учрашувлар давом этмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM