Ёшлaр учун янa бир имконият!

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти 2020-2021 ўқув йили 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш учун танлов эълон қилади.

Мазкур қайта тайёрлаш ўқув курсига 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, олий маълумотли ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейин камида 2 йил иш стажига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассислари ҳужжат топширишлари мумкин.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Булунғур туман бўлимида 2021-йил 29-январига қадар қабул қилинади.

 

Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

 1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари имзоси билан тавсиянома;

2. Институт директори номига ёзилган ариза;

3. Сўровнома, маълумотнома-обективка (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);

4. Олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ва иловасининг нусхаси (топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади);

5. Меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси (иш стажи 2 йилга тўлган бўлиши лозим);

6. 3,5 х 4,5 см. ўлчамли 6 та рангли фотосурат;

7. Паспорт нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади.

 

Мурожаат учун телефон: 93 729 98 58; 99 737 87 32

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM