Ҳокимлик ходимлари учун навбатдаги ўқув-соати бўлиб ўтди

Бугун, 31 октябр куни Булунғур туман ҳокимлиги мажлислар залида ҳокимлик ходимлари учун навбатдаги ўқув-соати бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, умумий бўлим, бош ва етакчи мутахассислар, иқтисод, инвестиция, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари иштирок этишди.

Ўқув соати давомида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бекзод Ильчиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида таклиф этилаётган муҳим ўзгаришлар, лойиҳага тумандан билдирилаётган таклифлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг туман туман ҳокимининг маслаҳатчиси, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари Маҳбуба Қурбанова туманда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Маълумот берилишича, “Аёллар дафтари” бўйича хозирги кунга  кадар маҳаллалардаги 30 843 нафар хонадонлардаги истикомат  килувчи 22 858 нафар 30 ёшдан 55 ёшгача аёлларни ташкил килади. Хатлов  натижасида  8 817 та  хонадонлардан 8 924 нафар анкеталар тўлдирилган. Шундан 2837 нафари электрон базага киритилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM