Булунғурда “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси фондига қарийб 50 миллион сўм маблағ келиб тушди. Маблағ кимлар томонидан ўтказилди?
27.04.2020 - 16:14Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббусига кўра старт олган “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати лойиҳаси жойларда тадбиркорлар томонидан ҳайрихоҳлик билан кутиб олинди. Лойиҳа доирасида тадбиркорлар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда коронавирус пандемияси даврида иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолган оилаларга уч ой давомида ёрдам қилиш вазифасини зиммасига олмоқдалар.