Бугун 1 умумтаълим мактабида бир қанча лойиҳалар амалга оширилди.
29.10.2019 - 20:05Бугун - 29 октябр куни 1-умумий ўрта таълим мактабида “Бир фарзандга уч китоб” акцияси ташкил қилинди. Мазкур акцияда 1-11-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Акция доирасида мактаб кутубхонасига ота-оналар томонидан 34 дона бадиий адабиётлар совға қилинди.