Бугун 1 умумтаълим мактабида бир қанча лойиҳалар амалга оширилди.

Бугун - 29 октябр куни 1-умумий ўрта таълим мактабида “Бир фарзандга уч китоб” акцияси ташкил қилинди. Мазкур акцияда 1-11-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Акция доирасида мактаб кутубхонасига ота-оналар томонидан 34 дона бадиий адабиётлар совға қилинди.

 

Бундан ташқари бугун ушбу таълим муассасасида ёш қизлар ўртасида миллий кийиниш маданиятини такомиллаштириш мақсадида "Бувижоним кийган либослар" номли тадбир ўтказилди. Тадбирда "Навбаҳор" маҳалласи маслахатчиси П.Маллаева, мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Хасатова, мактаб хотин-қизлар қòмитаси раиси Д.Қовчинова ҳамда синф раҳбарлари, услуб бирлашма раҳбари Д.Махмудова ва таълим муассасасининг 9-10 синф ўқувчи қизлари иштирок этишди.

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM