Навбатдаги сайёр қабул “Булунғурариқ” маҳалласида ўтказилди.

Сайёр қабул 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Б.Бахрамов томонидан ўтказилди.

Унда 1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, “Булунғурариқ” маҳалласи масъуллари ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида маҳалла фуқаролари шахсий ва маҳалла манфаати йўлидаги муаммо ва таклифлари билан мурожаат этишди.

Ҳар бир мурожаат ижроси назоратга олиниб, ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар вакилларига зарурий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида туман ҳокими томонидан бугунги кунда жамиятимизда юз бераётган ўзгаришлар, ислоҳотлар тўғрисида қисқача тушунчалар берилиб, айрим муаммолар хусусида ҳам тўхталиб ўтар экан, уларни ижобий ҳал этишда маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг ҳам ўз ўрни бор эканлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

“Бир сўз билан айтганда барча ислоҳотлар халқ манфаати учун, фақат бу йўлда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз зарур”, дея ўз сўзини якунлади туман ҳокими.

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM