“Кексалар ҳафталиги” доирасида...

кексалар ҳафталиги

2019 йил 27 сентябрда кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинганлиги тўғрисида хабар берган эдик (http://bulungur.uz/uz/node/542).

Мазкур - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарорида белгиланган, жорий йилда илк марта ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида 2019 йил 5 октябрь куни  Булунғур тумани “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари томонидан нуронийлар ва кексаларни бир пиёла чой устида тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Тақдирлаш ва табриклаш тадбирида кексалар ва нуронийларга маҳалла ходимлари ва хомийлар ҳисобидан жами 650 минг сўмлик совғалар, 720 минг сўм қийматдаги озиқ-овқат ва кийим-кечак махсулотлари бепул тарқатилди.

Нуронийлар ушбу юксак эътибордан ниҳоятда хурсанд бўлишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM