Янгиликлар

МАҲАЛЛА РАИСИ САЙЛОВИ

Маълумки, жорий йилнинг май ойида юртимизнинг барча ҳудудларида муҳим тадбирлардан бири - Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига асосан 2019 йил 27 февралда халқ депутатлари туман Кенгашининг 39-Қарори қабул қилинди.

Тумандаги 1-сон МТМда “Хуш келдинг Наврўз!” номли байрам тадбири ўтказилди

Булунғур тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сон мактабгача таълим муассасасида ўтказилган “Хуш келдинг Наврўз!” номли байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбири очиқ хавода, муассаса ховлисида бўлди. Хар бир гурух ўз дастурхонини миллий таомлар билан безатишди. Байрам тадбирида кичик, ўрта ва катта гурухлар ўз мусиқий кўринишларини мехмонлар эътиборига тақдим этишди.

“ҚИЗЛАРЖОН” ўқув саммити иштирокчилари Булунғурда

Саммит ўқувчи қизларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. 

2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида Булунғур туманида нималар амалга оширилади?

2019 йил давомида тумандаги 3 та маҳалла, яъни “Чангал-1”, “Янгиариқ” ва “Хўжамазгил” махаллалари “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. 

“Томорқа-қўшимча даромад манбаи”

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳоли томорқларидан самарали фойдаланиш, юқори даромад берадиган экинларни тўлиқ эшикни таъминлаш, зарур моддий-техника ресурсларни етказиб бериш бўйича самарали тизим жорий қилиш бўйича белгилаб берилган топшириқларни ижросини таъминлаш, аҳолини қўлида бўлиб турган томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Булунғур туманида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмо

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM