“Томорқа-қўшимча даромад манбаи”

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳоли томорқларидан самарали фойдаланиш, юқори даромад берадиган экинларни тўлиқ эшикни таъминлаш, зарур моддий-техника ресурсларни етказиб бериш бўйича самарали тизим жорий қилиш бўйича белгилаб берилган топшириқларни ижросини таъминлаш, аҳолини қўлида бўлиб турган томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Булунғур туманида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Аввало фуқароларга ўзлари эгаллаб турган томорқалардан самарали фойдаланиш ва бу орқали даромад топиши, томорқадан етиштирган хосилни аввало ўз оиласи ундан кейин эса бозорларимизга арзон ва сифатли қишлоқ хўжалини махсулотларни  етказиб бериш тўғрисида туманда тузилган ишчи гурухи томонидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳа, томорқа ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг даструхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрни беқиёс. Ҳамма гап ундан оқилона фойдаланишда. Шундай экан, айни экин-тикин мавсумида фурсатни бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, ер-сув ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиш даврнинг талаби.

 

 

Томорқа - қўшимча даромад манбаи (ўқув услубий қўлланма)

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM