Булунғур туман Aхборот-кутубхона маркази, Президентимизнинг беш ташаббусидан бири - китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида, туманимиздаги 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган китобхонлар ўртасида "Китобхонлар беллашуви" онлайн танловини эълон қилган эди. Бугун, 21 май – “Кутубхоначилар куни” муносабати билан танлов ғолиблари аниқланиб, эсдалик совғалари ғолибларнинг иш ҳамда яшаш манзилларига етказиб берилди.
Қуйида танлов ғолиблари билан танишинг:
1-номинация бўйича - "Энг яхши асар шарҳи"!
3-ўрин. Мамаева Зарина (“Aмир Темур” маҳалласи, “Ойқар” кўчаси, 11 уй)
2-ўрин. Суванқулов Сухроб (“Дўстлик” маҳалласи, “Чиннигул” кўчаси, 56 уй)
1- ўрин. Ботирова Сарвиноз (12-мактаб технология фани ўқитувчиси)
2-номинация бўйича - "Энг яхши ифодали ўқилган шеър"!
3-ўрин. Темур Турдибеков (“Олмазор” маҳалласи, “Митан” қишлоғи, 72-уй)
2-ўрин. Каримова Гулноза (“Самарқанд” маҳалласи, “Увайсий” кўчаси, 9 A уй)
1-ўрин. Жўраева Фазилат (Булунғур туман Ёшлар иттифоқи кенгаши ҳисобчиси)
3-номинация бўйича - "Энг зукко китобхон"!
3-ўрин. Жаҳонгир Далиев (“Сайилтепа” маҳалласи, “Равот” қишлоғи, 1 уй)
2-ўрин. Шавазова Шаҳло (“Сариқипчоқ” маҳалласи, 1-мактаб она тили фани ўқитувчиси)
1-ўрин. Бахронжонова Чарос (“Улуғбек” маҳалласи, “Ҳамид Олимжон” кўчаси, 50 уй)
Танлов ғолибларини табриклаб, унда иштирок этган, бироқ ғолибликни қўлга киритмаган китобхонлардан ҳам ўз устида изланишдан асло тўхтасликларини тилаб қоламиз!