Жойларда муамолар ўрганилиб, уларга ижобий эчим топиш чоралари кўрилмоқда

Бугун аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ҳақида сўз юритилар экан, аввало уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратилмоқда.

 

Бу борада Булунғур туманининг “Мингчинор” маҳалласида ҳам айрим муаммолар мавжуд. Хусусан, маҳалланинг асосан лўлилар яшайдиган қисмидаги аҳоли орасида доимий ишсизлар сони талайгина.

 

Бугун Булунғур туман ҳокими Баходир Бахрамов маҳалланинг ушбу қисмида бўлиб, аҳоли хонадонларини, томорқа майдонларидан фойдаланиш ҳолатини кўздан кечирди, аҳоли билан яқиндан суҳбатда бўлиб, касб-кори, доимий машғулоти билан қизиқди.

 

Хонадонлар кўздан кечирилганда томорқа ерларидан унумли фойдаланаётган хонадонлар, бир парча ерга ҳам кўкатлар, гул кўчатлари экилганлиги кузатилди. Бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди. Рўйхатга олинган хонадонларга субсидия ажратилиб, ёрдам кўрсатилиши мумкинлиги таъкидланди.

 

Ўрганишлар давомида маҳалланинг ушбу қисмида яшовчи ишсиз аҳолининг бир қисмини фермерларга шартнома асосида бириктириш, бир қисмини жамоатчилик ишларига ва туман “Ободонлаштириш” бошқармасига ишга жойлаштриш орқали бандлигини таъминлашга келишиб олинди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM