Булунғур туман прокуратураси уйда таълим олувчи ёшлар ҳолидан хабар олди.

Булунғур туманида саховат ишлари мунтазам амалга оширилиб келинмоқда. Ҳар ким имкони даражасида бу ишларда ўз ҳиссасини қўшиш ҳаракатида.

 

Албатта, олиб борилаётган ушбу ислоҳотлар ватан келажаги учун амалга оширилаётган экан, унда эртамиз эгалари – ёшларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

 

Шу мақсадда туман прокуратураси масъуллари уйда таълим олувчи, имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олиб, уларга зарурий жиҳозлар етказиб бердилар.

 

Хусусан, туманнинг “Чўянтепа”, “Булунғурариқ”, “Янгиариқ”, “Ғўбдин”, “Булунғур” каби бир қатор маҳаллалдаридаги ёшларга мавжуд эҳтиёжга кўра ногиронлик аравачаси, ноутбук, қўлтиқтаёқ, таянч юриш мосламаси каби жиҳозлар топширилди.

 

Ушбу совғаларга эга бўлган беғубор ёшларнинг қувончи чексиз, юзидан нур порлаб, масъулларга миннаддорчилик билдирдилар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM